«Medical Express» Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ЖССТ куз-қиш мавсумида коронавируснинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди

967 просмотров
ЖССТ куз-қиш мавсумида коронавируснинг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди

Шу боис мазкур даврда одамларни COVID-19нинг “омикрон” штаммидан ҳимоя қилиш муҳим. Бунинг учун бирламчи самарали чора - эмланиш қамровини оширишдан иборат.

Қолаверса, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақишни рағбатлантириш катта натижа беради.

“Аввало, иммунитети заиф бўлган қатлам бустер-дозанинг иккинчи босқичи билан эмланиши лозим, - дейилади ЖССТ тавсиясида. - Қолаверса, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликларга чалинган беморлар, кекса ёшли инсонлар ва шифокорлар ҳам хавф гуруҳига мансуб”.

Ташкилотнинг маълум қилишича, вакцинанинг навбатдаги дозасини қабул қилганидан камида 3 ой ўтгач, касалликни қайта юқтириш эҳтимоли пайдо бўлади.

Қолаверса, ҳар қайси мамлакатда эпидемиологик вазият турлича.

Шунга қарамай, ҳукуматлар касалликнинг олдини олиш ва уни жиловлаш бўйича аниқ саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали - t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib