ССВ: Юртимизда бир суткада 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди
Жорий йил 24 январь эрталабки соат 08:00 дан 25 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
“103” хизмати:
2 752 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
“Тез ёрдам”га 31 753 та чақириқ келиб тушди. Энг кўп чақириқлар:
Фарғона вилояти - 3 805 та,
Тошкент шаҳри - 3 278 та,
Андижон вилояти - 3 157 та,
Тошкент вилояти - 3 065 та,
Сурхондарё вилояти - 3 040 та.
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 109 та мурожаат келиб тушди.
Беморлардан 870 нафари госпитализация қилинди.
Сутка давомида жами 2 372 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
1 189 нафари - ўғил;
1 183 нафари - қиз.
Ушбу гўдаклардан 26 нафари - эгизак. Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти - 276 нафар,
Самарқанд вилояти - 262 нафар,
Қашқадарё вилояти - 239 нафар,
Сурхондарё вилояти - 229 нафар,
Наманган вилояти - 204 нафар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали - t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib